«face id» тегли мақолалар


Тошкент метросида Face ID орқали тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда
22 сентябрь 2023, 11:36

Тошкент метросида Face ID орқали тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метрополитенининг Буюк ипак йўли бекатида юзни сканер қилиш (Face ID) орқали йўлкирани тўлаш тизими ишга тушди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида юзни сканерлаб, рўйхатдан ўтиш керак. Синов муваффақиятли ўтса, бошқа бекатларда ҳам бу тизим пайдо бўлади.

«Ташаббусли бюджет»да Face ID ва коэффициентларни жорий этиш назарда тутилмаган — Шерзод Кудбиев
27 март 2023, 12:48

«Ташаббусли бюджет»да Face ID ва коэффициентларни жорий этиш назарда тутилмаган — Шерзод Кудбиев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати «Ташаббусли бюджет»да Face ID тизими ва кўпайтириш коэффициентларини жорий этиш режаси ҳақида хабар берганди. Вазир Шерзод Кудбиев ўз ходимларини «салгина нопрофессионал шарҳ берганликда» айблаб, ҳозирча бундай ўзгаришлар назарда тутилмаганини билдирди.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади
25 март 2023, 15:42

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади.

Ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилинади
6 май 2021, 10:16

Ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилинади

Республика бўйлаб барча мактабларда ўқувчиларнинг муассасада бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилиниши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари томонидан назорат қилинишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрига кўра, ўқувчилар камералар остида фикрлашга мажбурланса, бу мамлакатни тўлақонли тоталитар давлатга айланиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг